Narziyeva Gulhayo Orzuqulovna
Monday, May 20, 2019
KOINOT VA YER
Bizning Yer Koinotning bir zarrasi, Quyosh tizimidagi sayyoradir. Koinot juda murakkab tuzilishga ega.uning asosiy qismi yulduzlarning fazoviy tizimidan iboratdir. Hozirgi vaqtda Yerda turib zamonaviy astronomik asboblar orkali (teleskop va fotografiya; astrograf, fotoelektrik fotomer, radiolakatsiya, spektral analiz va boshqalar) Quyoshdan Yergacha bulgan masofaga (150000000km) nisbatan
3 ming
milliard martauzoklikdagi koinotning ma’lum kismini kura olamiz. Koinotning «kuringuvchi» qismi asosan vodoroddan
(80%) va
geliydan
(18%), qolgani qisman boshqa elementlardan tuzilgan.
Koinotning asosiy massasi (98%) yulduzlarda tuplangan bŏlib,ular ionlashgan issiq gaz-plazmadan iboratdir. Kupchilik yulduzlar yuldoshli (planeta) tizimdan iborat bŏlib, biroq, yuldoshlarning massasi Koinot materiyasiumumiy massasining faqatgina 0,1% ni tashkil etadi.
O'zbekistonning buyuk allomalari.
O'zbekistonimizning buyuk allamalari haqida slayd tayyorladim. Bolalarga ushbu taqdimotim orqali ajdodlarim qanday insonlar bo'lganligi haqida tassavurlar hosil qilishga harakat qildim
Siz ham ushbu slaydlarni yuklab olishingiz va mashg'ulotingizda foydalanishingiz mumkin.
ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ
1996-йил 18-октабр куни
Соҳибқирон таваллудининг 660-йиллиги муносабати билан Амир Темур хиёбонига
туташ ҳудудда Темурийлар тарихи давлат музейи барпо этилди.
Музейнинг баландлиги 31,
диаметри 70 метр. Музей гумбазини ёритиб турган “Зумрад” деб номланган муаззам
қандилнинг оғирлиги икки тоннадан ошади. Унга беш юзта ёритгич жамланган. Музей
уч қаватдан иборат.
Биринчи
қаватида хазинахона, кутубхона, анжуманлар
зали, маъмурият жойлашган.
Иккинчи
қаватдаги девор марказидан давлатимиз раҳбари
Ислом Каримов ғояси асосида миниатюрачи рассомлар С. Қорабойев, Ғ. Камолов, Х.
Назиров, Т. Болтабойев томонидан ишланган “Буюк Соҳибқирон – буюк бунёдкор” деб
номланган панно жой олган. Учинчи қаватдан Марказий Осиёнинг илк Уйғониш давридан
то Соҳибқирон давригача ва темурийлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи экспонатлар,
ранг-баранг осори атиқалар ўрин олган.
Учинчи
қаватдан Марказий Осиёнинг илк Уйғониш
давридан то Соҳибқирон давригача ва темурийлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи
экспонатлар, ранг-баранг осори атиқалар ўрин олган.
Темурийлар тарихи давлат музейи илмий
котиби, тарих фанлари номзоди Дилафрўз Қурбонованинг айтишича, дастлаб музей
фондидан 600 экспонат жой олган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони уч ярим
мингдан ошади.
Музейда турли мавзуларда кўргазмалар
ташкил этиш яхши анаъанага айланган.
“Ноёб қўлёзмалар хазинасидан”, “Амир Темур – Клавихо – Самарқанд”, “Хориждаги
меросимиз”, “Самарқанд дурдоналари”, “Чоҳруҳия топилмалари” каби кўргазмалар
шулар жумласидандир. Музей ходимларининг саъй-ҳаракати билан “Темурийлар даври
маданий ёдгорликлари”, “Амир Темур ва темурийлар даври: янги тадқиқотлар”
тўпламлари нашр қилинди. Айни пайтда “Темурийлар даври маданий ёзма
ёдгорликларининг Ўзбекистонда ва хорижда ўрганилиши”, “Ўрта Осиёда китобат
санъати (темурийлар даврида яратилган асарларнинг қўлёзма ва тошбосма
нусхалари)” каби мавзуларда тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Ўтган давр мобайнида музей халқимизнинг
қутлуғ қадамжоларидан бирига айланди.
Мамлакатимизга ташриф буюрган олий ва
юқори мартабали меҳмонлар, расмий делегациялар вакиллари юртимизнинг бошқа
диққатга сазовор жойлари қатори Темурийлар тарихи давлат музейини ҳам катта
қизиқиш билан томоша қилади. Музейга ташриф буюрувчилар орасида давлат, ҳукумат
ва парламент делегациялари, халқаро ташкилотлар вакиллари, ишбилармонлар, фан
ва маданият намояндалари, сайёҳларнинг кўплиги тарихимизга хорижда ҳам қизиқиш
тобора ортиб бораётганидан далолатдир. 2013-йилнинг сентабр ойида давлатимиз
раҳбари ҳамроҳлигида музейни томоша қилган Хитой Халқ Республикаси Раиси Си
Сзинпин бу йердан ажойиб таассуротлар олганини алоҳида таъкидлади.
“Ўзбекистоннинг бутун дунёга машҳур очиқ
осмон остидаги музей-шаҳарлари кўп, – деб ёзади франсиялик Жозефина Бернар
хоним. – Чу билан бирга, мамлакатингизда мустақиллик йилларида шундай муҳташам
бинолар қурилибдики, улар нафақат бетакрор қиёфаси, балки юртингиз тарихи,
аждодларингиз бой меросини ўзида ёрқин акс эттириши билан ҳар қандай кишини
ҳайратга солади. Гўзал пойтахтингиздаги Темурийлар тарихи давлат музейи менда ана
шундай унутилмас таассурот қолдирди”.
Сувга рангларни томизиш.
5-7 ёш
Апрел ойининг 3-ҳафтаси.
Машғулот : Табиат билан таништириш:
Мавзу: Сувга рангларни томизиш.
Мақсад :Табиатда сувнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари билан қизиқтириш сув ва ранглар билан
тажрибалар ўтказиш орқали болани ижодий қобилиятини ривожлантириш.кузатиш
давомида фикрлаш қобилиятини ўстириш.
Жиҳоз: Сув идишлар, сув, турли рангдаги буёқлар,буржлар
Фаолиятни олиб борилиши:Тарбиячи болалар диққатини ўзига жалб қилиб
тетиклантирувчи машқ бажаришни айтади ва болаларни доира шаклида
сафлантиради болаларга ўйин шартини
тушунтиради .Тарбиячини сигнали билан болалар ҳаракатлана бошлайди.
Табиатда
соф сув бўлмайди. Соф сувни фақатгина лабараторияларда олиш мимкин. Бундай сув бемаза
бўлади. Унинг таркибида тирик организмлар учун зарур бўлган тузлар бўлмайди. Денгиз сувида эса керагидан ортиқ турли хил эриган тузлар бор. Шунинг
учун у ҳам ичишга ярамайди.
Ер юзида аҳоли истеъмол қиладиган
тоза сув миқдори борган сари камайиб бормоқда. Одамлар саноат эхтиёжлари учун мўлжалланган
сувдан кўпроқ фойдаланмоқдалар. Сув корхоналар чиқиндилари билан ифлосланмоқда.
Муҳандислар сувни тозалашнинг турли усулларини топмоқдалар. Мамлакатимизда саноат
чиқиндилари ва оқова сувларни сув ҳавзаларига оқизиш тақиқланган. Ҳар доим
эсингизда бўлсин: сувни асранг, уни исроф қилманг.
Сув учун кураш ҳаёт учун курашдир.
1.
Сув сепамиз-болалар бир бирларини орқаларига
бармоқчалари билан урадилар .
2.
Супирамиз- орқаларини
сипалайдилар.
3.
Ёмғир ёғди- орқаларига муштчалари
билан секин
урадилар .
4.
Дўл ёғди-орқаларига шапотлаб
урадилар
Юриб турган ҳолатда.
Тарбиячи:Мана болажонлар тетиклашиб ҳам олдик
(Деб турган бир вақтда Камржон деган бола қўл бетлари ифлос ҳолда
гуруҳга кириб
келади
буни кўрган
тарбиячи )
Тарбиячи : Вой Камронжон на мунча қўл бетларинг ифлос эрталаб туриб қўл бетингни ювмадингми, ахир «тоза озодалик бу соглиқ гаровидир» деб
бежизга айтишмаган бобокалонларимиз .Агар сен тоза
озода юрсанг сендан доим касаллик йироқда бўлади .
Камронжон : Кечирасиз опажон энди доим
қўл
бетимни ювиб тоза озода юраман .
Тарбиячи: Қани Шукрона қизим дўстингиз қўлига сув солинг, Камронжонни қўл бетларини ювиб олсинлар
(Шукрона сувни Камронжонни қулига тўлдириб сув қуяди, буни кўрган тарбиячи)
Тарбиячи : Ҳай –ҳай Шукрона қизим сувни
тежаб оз оздан солинг
Шукрона : Нега опажон ?
Тарбиячи: Қани айтингчи болажонлар нега сувни тежашимиз керак экан?
Болалар фикри сўралади
Тарбиячи:Жуда тўғри айтдингиз сув бу оби
ҳаёт демакдир
сув чанқоқимизни босади ,жонли табиатимизнинг ҳаёти учун сув жуда муҳимдир.Сув
тугаб қолса биз яшай олмаймиз шунинг учун сувни тежаб ишлатишимиз лозим.
Тарбиячи: -Болажонлар айтингчи сувда ранг
бўладими?
-Сувда там бўладими?
-Сув қандай кўринишларда бўлади?
-Қандай
сувни биз истеъмол қиламиз?
- Сув
ҳақида мақоллар биласизми ?
-Сувда хажм борми?
-Сув
кандай холларда газ холатига утади?
-Сув кандай холларда муз
холатига айланади?
Болалар жавоби : Сувни берсанг элга
Яшарсан минг
йилга.
-Сув зар сувчи
заргар
-сув ичадиган қудуғингга тупирма…..
Болакалло болажонлар сув ҳақида жуда кўп тушунчага эга экансиз, сизни марказларга таклиф
этамиз:
1.Гурух: «Куёш»
Нутк ва Тил
2.Гурух: «Ер» Илм ва фан
3.Гурух: «Сув» Санъат маркази
«Тил ва нутқ»
марказидаги мониторга қаратаман
мониторда сувни тежаш ҳақидаги
лавҳаларни кузатамиз
(деб лавҳаларни кўрсатади
)
Болалар : лавҳада кўрганлари ҳақида фикрларини айтадилар.
1-Тажриба:Фан ва
табиат марказида: Бунда елим идишдаги тоза сувларга турли рангдаги буёқлардан
томизиб сувнинг рангги ўзгаришини кузатадилар ва
рангларни инглиз тилида айтадилар(Ред
,елов, Блув, Грин.)
2-Тажриба :Санъат марказида : Болалар узларини буржларини топиб
буяйдилар.
Машгулот алмашиб утилади хар бир
алмашувда жисмоний дакика булади.Машгулот якунида болаларни рагбатлантириш.
Болалар ўз
фикрларини айтадилар
Тарбиячи келинглар энди тоза ҳавога чиқиб гуруҳ майдончамиздаги сув ҳавзамизга
ўйинчоқлар билан ўйнаймиз.
(деб машғулотни
якунлаймиз)
Subscribe to:
Posts (Atom)