Monday, May 20, 2019

Сувга рангларни томизиш.


5-7 ёш
Апрел ойининг 3-ҳафтаси.
Машғулот : Табиат билан таништириш:
Мавзу: Сувга рангларни томизиш.
Мақсад :Табиатда сувнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари  билан қизиқтириш сув ва ранглар билан тажрибалар ўтказиш орқали болани ижодий қобилиятини ривожлантириш.кузатиш давомида фикрлаш қобилиятини ўстириш.
Жиҳоз: Сув идишлар, сув, турли рангдаги буёқлар,буржлар
Фаолиятни олиб борилиши:Тарбиячи болалар диққатини ўзига жалб қилиб тетиклантирувчи машқ бажаришни айтади ва болаларни доира шаклида сафлантиради  болаларга ўйин шартини тушунтиради .Тарбиячини сигнали билан болалар ҳаракатлана бошлайди.
Табиатда соф сув бўлмайди. Соф сувни фақатгина лабараторияларда олиш мимкин. Бундай сув бемаза бўлади. Унинг таркибида тирик организмлар учун зарур бўлган тузлар бўлмайди. Денгиз сувида эса керагидан ортиқ турли хил эриган тузлар бор. Шунинг учун у ҳам ичишга ярамайди.
Ер юзида аҳоли истеъмол қиладиган тоза сув миқдори борган сари камайиб бормоқда. Одамлар саноат эхтиёжлари учун мўлжалланган сувдан кўпроқ фойдаланмоқдалар. Сув корхоналар чиқиндилари билан ифлосланмоқда. Муҳандислар сувни тозалашнинг турли усулларини топмоқдалар. Мамлакатимизда саноат чиқиндилари ва оқова сувларни сув ҳавзаларига оқизиш тақиқланган. Ҳар доим эсингизда бўлсин: сувни асранг, уни исроф қилманг.
Сув учун кураш ҳаёт учун курашдир.
1.     Сув сепамиз-болалар бир бирларини орқаларига бармоқчалари билан урадилар .
2.     Супирамиз- орқаларини сипалайдилар.
3.     Ёмғир ёғди- орқаларига муштчалари билан секин урадилар .
4.     Дўл ёғди-орқаларига шапотлаб урадилар 
Юриб турган ҳолатда.
Тарбиячи:Мана болажонлар тетиклашиб ҳам олдик 
(Деб турган бир вақтда  Камржон деган бола қўл бетлари ифлос ҳолда гуруҳга кириб келади буни кўрган тарбиячи )
Тарбиячи : Вой Камронжон  на мунча қўл бетларинг ифлос  эрталаб туриб қўл бетингни ювмадингми, ахир «тоза озодалик бу соглиқ гаровидир» деб бежизга айтишмаган бобокалонларимиз .Агар сен тоза озода юрсанг  сендан доим касаллик йироқда бўлади .
Камронжон : Кечирасиз опажон энди доим қўл бетимни ювиб тоза озода юраман .
Тарбиячи: Қани Шукрона қизим дўстингиз қўлига сув солинг, Камронжонни  қўл бетларини ювиб олсинлар  
(Шукрона сувни Камронжонни қулига тўлдириб сув қуяди, буни кўрган тарбиячи)
Тарбиячи : Ҳай –ҳай Шукрона қизим сувни тежаб оз оздан солинг
Шукрона : Нега опажон ?
Тарбиячи: Қани айтингчи болажонлар  нега сувни тежашимиз керак экан?
Болалар фикри сўралади
Тарбиячи:Жуда тўғри айтдингиз сув бу оби ҳаёт демакдир сув чанқоқимизни босади ,жонли табиатимизнинг ҳаёти учун сув жуда муҳимдир.Сув тугаб қолса биз яшай олмаймиз шунинг учун сувни тежаб ишлатишимиз лозим.
Тарбиячи: -Болажонлар айтингчи сувда ранг бўладими?
                                   -Сувда  там бўладими?
                                   -Сув қандай кўринишларда бўлади?
                                   -Қандай сувни биз истеъмол қиламиз?
                                    - Сув ҳақида мақоллар биласизми ?
                                    -Сувда хажм борми?
                                     -Сув кандай холларда газ холатига утади?
                                     -Сув кандай холларда муз холатига айланади?
Болалар  жавоби : Сувни берсанг элга
Яшарсан минг йилга.
-Сув зар сувчи заргар
-сув ичадиган қудуғингга тупирма…..
Болакалло болажонлар сув ҳақида жуда кўп тушунчага эга экансиз, сизни марказларга таклиф этамиз:
1.Гурух: «Куёш» Нутк ва Тил
2.Гурух:  «Ер» Илм ва фан
3.Гурух:  «Сув»  Санъат маркази
«Тил ва нутқ» марказидаги  мониторга қаратаман мониторда сувни тежаш  ҳақидаги лавҳаларни кузатамиз (деб лавҳаларни кўрсатади )
Болалар : лавҳада  кўрганлари ҳақида фикрларини айтадилар.

1-Тажриба:Фан ва табиат марказида: Бунда елим идишдаги тоза сувларга турли рангдаги буёқлардан томизиб  сувнинг рангги ўзгаришини кузатадилар ва рангларни  инглиз тилида айтадилар(Ред ,елов, Блув, Грин.)
2-Тажриба :Санъат марказида : Болалар узларини буржларини топиб буяйдилар.
Машгулот  алмашиб утилади хар бир алмашувда жисмоний дакика булади.Машгулот якунида болаларни рагбатлантириш.
Болалар ўз  фикрларини айтадилар
Тарбиячи келинглар энди тоза ҳавога чиқиб  гуруҳ майдончамиздаги сув ҳавзамизга ўйинчоқлар билан ўйнаймиз.
(деб машғулотни якунлаймиз)





No comments:

Post a Comment